O'zLiDeP фракцияси аъзоси сайловчининг мурожаатини жойига чиқиб ўрганди

28.11.2021, 12:03

O'zLiDeP фракцияси аъзоси сайловчининг мурожаатини жойига чиқиб ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Асланов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида ўз сайлов окруда бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси виртуал қабулхонасига 2021 йил 16 ноябрь куни Самарқанд тумани Миронқул маҳалла фуқаролар йиғини Гулистон кўчаси 8-уйда яшовчи Чаққонова Мавлуда томонидан мурожаат келиб тушган эди.

Депутат учрашувлари давомида ушбу мурожаатни ҳам ўз эътиборидан четда қолдирмади. Шу куни халқ вакили мурожаат юзасидан ариза муаллифи, Миронқул МФЙ раиси ва фаоллари билан суҳбат ва ўрганиш олиб борди. Суҳбат ва ўрганиш давомида ариза муаллифи “MIRONQUL KARBONAT KALSYUM”  МЧЖ томонидан фойдали қазилма ҳисобланмиш тоғ тошини портлатиш усули билан қазиб олаётганлиги, портлатишдан олдин маҳалла фуқароларини огоҳлантирмагани, олдинги етказилан моддий – маънавий зарарларни қопланиши ҳақида шикоятлар айтилган.                                   

Муддат талаб этилувчи бу муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан вилоят ва туманнинг тегишли мутасадди ташкилот ҳамда идораларига топшириқлар берилди. Мурожаат ижросини назоратга олиш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олинди. 

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    543
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+