Қуйи тизимларда янада масъулият ортади

28.11.2021, 12:08

Қуйи тизимларда янада масъулият ортади

Айни вақтда мамлакатимизда иқтисодиётдаги барча саъй-ҳаракатлар аҳоли учун даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган. Албатта, жуда кенг қамровли вазифа. Бу вазифа ижтимоий нафақа ёки уй бериш билан ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолмайди. Бу масала ечими учун ҳамма соҳани умумлаштирган комплекс чораларга эҳтиёж бор.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида тўхталгани айни сабаб туфайлидир.

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди учрашувларида мазкур масалада жойлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, ҳудудий дастурлар белгиланган эди. Улар учун келгуси йилда қарийб 75 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Эндиликда мана шу дастурларни маҳаллагача тушириб, ижросини таъминлаш долзарблик касб этмоқда.

Янги Ўзбекистон дегани, аввало, янгича ишлаш, янгича фикрлаш, янгича ғояларни илгари суриш керак дегани. Демак, янгидан ажратилаётган маблағлар ҳам маҳаллада ўз ифодасини топмаса, натижа бўлмайди. Бунда иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш асосий мезон бўлиб қолишини давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.

Мамлакатимиз раҳбарининг яна бир илғор фикри, айниқса бизни тўлқинлантирди. Қайд этилишича, эндиликда дастурлар вазирликда эмас, маҳаллада шаклланади, уларни ҳокимларнинг ёрдамчилари ўзи “маҳаллабай” тамойили асосида ишлаб чиқади. Мана шу энг оқилона йўлдир. Сабаби, қуйи тизимда шаклланган муаммони қўйи тизим мутасаддисидек англаш, тушуниш маҳол. Буни чуқур ҳис қилган Президентимиз масала ечимни шу йўл билан бартараф этмоқдалар.

Келаси йил халқаро молия ташкилотларидан жалб этилган 2 миллиард 200 минг доллар маблағни ўзлаштириш ҳисобига 109 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг самарасида 28 минг аҳоли бандлиги таъминланади.

Давлатимиз раҳбари халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган маблағларни ҳам маҳаллага боғлаш муҳимлигини таъкидлагани айни қуйи тизимларда янада масъулият ортишини кўрсатади.

Тоҳиржон АҲМАДАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    671
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+