“Яшил макон” лойиҳасида андижонлик депутатлар фаоллик кўрсатмоқдалар

28.11.2021, 12:10

“Яшил макон” лойиҳасида андижонлик депутатлар фаоллик кўрсатмоқдалар

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 10 декабрь санасигача юртимизда эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” вазифаларининг ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига салмоқли ҳисса қўшилмоқда. Лойиҳанинг юртимиздаги барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратиш мақсадларини тўла англаган халқимиз ноиблари ташаббуси билан айни кунга қадар вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида минглаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Хайрли ташаббуснинг давоми сифатида депутатларимиз эндиликда экилаётган дарахтларнинг парваришини, уларнинг кейинги тақдирини ҳам назоратларига олмоқдалар. Айниқса, ноябрь ойи бошида мамлакатимизда кузатилган чанг бўрони ушбу ташаббус ижроси нақадар долзарблигини, бу ишга катта масъулият билан ёндашиш кераклигини кўрсатди.

Айни вақтда O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг 27 нафар,туман шаҳарларнинг 164 нафар депутатлари  лойиҳанинг энг фаол иштирокчисига айланган. Умуммиллий лойиҳа ижроси бошланган кундан буён ҳудудларда маҳаллий кенгаш депутатлари томонидан  8250 дан ортиқ кўчатлар экилди. Бу борада Шаҳрихон, Улуғнор, Қўрғонтепа, Марҳамат туманлари депутатлари  етакчилик қилмоқдалар.

Одинахон Турғунова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши,

Депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    115
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+