Тошкент туман маданият бўлими қошида янги БПТ тузилди

29.11.2021, 16:08

Тошкент туман маданият бўлими қошида янги БПТ тузилди

Сўнгги беш йилда амалга оширилган ижтимоий йўналишдаги ислоҳотлар ҳақида сўз борганда, маданият ва санъат соҳасининг ҳам моддий-техник базаси мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари давлатимиз эътибори марказида бўлди.

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига кўра, маданият ва санъат соҳасининг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва таъсирини янада оширишга қаратилган алоҳида дастурлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Унга биноан, маданият ва спорт муассасаларининг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда O’zLiDeP Тошкент туман Кенгаши ҳам ҳудуддаги маданият ходимларини ўз сафига бириктиришда амалий ишларни бошлаб юборди. Туман Маданият бўлими қошида янги БПТ тузилди.

БПТ очилиши муносабати билан такшил этилган тадбирда 25 нафар маданият ходимига партия аъзоликка қабул қилиш гувоҳномалари, кўкрак нишонлари тантанали топширилди.

Натижада Тошкент туманидаги партиядошларимиз сафи янада ошди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+