Депутатлар нурободлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

29.11.2021, 16:13

Депутатлар нурободлик тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

O`zLiDeP аъзолари, халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутатлари, фаол тадбиркор ва фермерлар ва  бошланғич партия ташкилоти раислари иштирок этган "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқати" форумида  тадбиркорлар ва ўз бизнесини бошлаш истагидаги фуқароларнинг 10 дан ортиқ мурожаатлари қабул қилинди.

Нуробод тумани “Шарқ юлдузи” маҳалласидан хусусий тадбиркор Собиров Наврузбек хўжалик қоғозларини ишлаб чиқаради. Ҳозирда ишлаб турган жойи ҳам ижарада эканлиги бугунги кунда фаолиятини кенгайтриши учун жойи торлик қилаётганлиги, жой топишда амалий ёрдам сўраган. Мазкур масалага Ўзбекистон Республикаси  Бош Вазирининг Самарқанд вилояти Нуробод тумани тадбиркорлар мурожатларини кўриб чиқиш қабулхонаси раҳбари Шухрат Абдурахмонов ҳамда O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, туман Кенгаши депутати Хусанова Гулчехра Суюновналар масалани жойида бориб ўрганиш ва ижобий ҳал қилиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек Нуробод тумани “Шарқ юлдузи” маҳалласидан Худойбердиев Жўрабек 2-гуруҳ ногирони этикдўзлик устохонасини очишда амалий ёрдам сўради. Мазкур масалага депутатлар ва мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида кичик бизнес вакиллари, оилавий тадбиркорлар, ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар ва аёллар ўз муаммолари билан тўғридан тўғри депутатларга, ҳамкор ташкилот вакилларига мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар.

Мазкур мурожаатларнинг аксарият қисмига жойида ечим топилишига алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Муаммоли масалалар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

  Нодир Тўраев,

 O`zLiDeP Самарқанд  вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+