УрДУ талабалари партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди

29.11.2021, 16:13

УрДУ талабалари партиянинг истиқболли кадрлар заҳирасига олинди

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши ташкилий, партиявий ва кадрлар билан ишлаш бўлими томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Урганч давлат университетининг табий фанлар факультети кимё йўналишининг 2-босқич талабалари билан “Ёшлар келажак кадрлари” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбир давомида талабаларга Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби бўйича маълумот берилди.

Ушбу китоб Янги Ўзбекистонни, шунингдек, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилгани билан аҳамиятлидир.

Тадбир давомида шу каби фикрлар билдирилиб ўтилди ҳамда мазкур университетнинг энг фаол талаба-ёшлари партиянинг кадрлар заҳирасига олинди.

  • Кўрилди
    265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+