Депутат Олтиариқда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

30.11.2021, 12:13

Депутат Олтиариқда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Депутат – халқ вакили. У одамлар дардини тинглаш, халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш учун сайланган. Улар халқ вакили сифатида халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиши керак. Албатта, сайловчилар билан очиқ мулоқот йўлга қўйилган жойда муаммо бўлмайди, фаровонлик ҳукм суради, ўзгариш бўлади, муҳими фуқаролар ҳаётдан рози бўлади.

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб сайловчилар билан учрашмоқдалар. Жойлардаги муаммоларнинг ижобий ечим топишига кўмаклашилмоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Баҳром Раҳмоналиев шу кунларда олтиариқлик сайловчилари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Депутат Олтиариқ туманидаги «Обод маҳалла» Дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Янгиараб маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Дастур ижроси ҳамда ижтимоий объектлар ҳолати ўрганилди, сайловчилар билан мулоқотлар бўлди.

Юзма-юз мулоқотларда Янгиараб МФЙ ҳудудидаги электр таъминоти борасида бир қатор муаммолар борлиги аниқланди. Хусусан, эскирган симёғочларни янгисига алмаштириш ишлари ҳалигача амалга оширилмаган. Депутат «Обод маҳалла» дастури ижросини назоратга олди.

Шунингдек, Баҳром Раҳмоналиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Олтиариқ туманидаги қабулхонасида 1-сектордаги 8 маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Унда ҳудудлардаги тоза ичимлик суви, канализация, электр энергияси билан боғлиқ 15 га яқин масалалар кўтарилди. Ушбу масалалар ечими бўйича депутат томонидан тегишли вазирликларга депутатлик сўрови чиқариладиган бўлди.

Халқ вакилининг ҳудуддаги ўрганишлари давом этмоқда.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+