Бувайда туманида депутат сайловчилар билан мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди

30.11.2021, 12:15

Бувайда туманида депутат сайловчилар билан мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республика бўйлаб кенг қулоч ёйиб бораётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча юртдошларимиз фаол иштирок этиб ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланди. 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Мазкур акциядан кўзланган мақсад экологик иқлим ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда республикамизнинг барча ҳудудларида яшил маконларни яратиш, она табиатимизни асраш, келажак авлодимиз соғлиғини асраш кўзда тутиляпти.

Бувайда туманида ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида барча фуқароларимиз фаол иштирок этяпти, ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Сайловчилар билан учрашув давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова аҳоли вакиллари билан турли манзарали ва мевали дарахтларни экишди.

Таъкидлаш жоизки, кўчат экиш бўйича белгиланган “долзарб 40 кунлик” фақат бир ташкилот ёки корхона вазифаси бўлиб қолмасдан бунда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши зарур.

Шунинглек, депутат учрашувлари давомида тумандаги “Жийдали” МФЙда китобхонлик ва шеърхонлик кечасида ҳам иштирок этди.

Тадбирда Бувайда туманида ижод қилиб келаётган адабиётшунос, шоирлар ва шеърият ихлосмандлари қатнашди. Туманда ёшларни китобхонликка янада қизиқишини орттириш, нодир асарларимизни ёшларга етказиш, мактаб ўқувчилари ўртасида турли танловлар ташкил қилиш ва уларни рағбатлантириб бориш борасида таклифлар билдириб ўтилди.

Тадбир давомида шоирлар ва шеъриятга қизиқувчи ихлосмандларга совғалар улашилди.

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+