O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши истиқболдаги вазифаларни белгилаб олди

30.11.2021, 12:17

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши истиқболдаги вазифаларни белгилаб олди

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашида ўтказилган Кенгайтирилган йиғилишда Президентлик сайловида вилоятдаги партия фаоллари иштироки ҳамда бу йирик сиёсий жараённи ўтказишда фаоллик ва ташаббус кўрсатган партия ходимлари фаолиятига ижобий баҳо берилди.

Йиғилишда партиянинг вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров сўзга чиқиб, Кенгаш олдида турган истиқболли вазифалар ва уни ижросини таъминлашда барча партия ходимлари, депутатлар ҳамда фаоллар масъулият билан иш олиб бориши лозимлиги хусусида сўз юритди.

Анжуманда партия вилоят Кенгаши қошида фахрийлар Кенгашини тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, бу тузилманинг аҳамияти ва вазифалари ҳақида ҳам фикр билдирилди. Шунингдек, йиғилишда бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    773
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+