Депутат маҳаллаларда йиғилиб қолган муаммоларни бирма бир кўздан кечирди

30.11.2021, 12:21

Депутат маҳаллаларда йиғилиб қолган муаммоларни бирма бир кўздан кечирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги 46-сон “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси ҳолати жойларга чиқиб ўрганилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулла Рузметов ҳам Урганч шаҳридаги “Тадқиқотчилар” маҳалласида бўлиб, партия вилоят кенгаши ходимлари билан ўрганиш олиб борди. Мазкур маҳалла биноси йўқлиги боис кўп йиллар турли ташкилотларда ижарада туриб фаолият юритиб келган. Яқинда маҳалладаги тадбиркор ташаббуси билан маҳалла биноси қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Ҳозирда қурилиш-мантаж ишлари яқунланиш  арафасида турибди. 

Депутат ташрифидан мамнун бўлган маҳалла фаоллари аҳолини қийнаб келаётган бир қатор масаларни ўртага ташлаб халқ нойибидан амалий ёрдам сўрадилар. Хусусан, маҳалланинг 8,8 км ички йўллари таъмирталаб аҳволда. Айрим кўчаларда тунги ёритиш чироқлари йўқлиги сабабли фуқаролар кечки пайт ҳаракатланишда қийналадилар. Мазкур маҳалланинг Олтинсой кўчасида яшовчи фуқаролар электр симларини қўлбола усулда тортиб ўзларининг маблағлари ҳисобидан симёғочларни ўрнатганлар. Аммо бу ҳолатни ҳаёт учун хавфсиз деб бўлмайди. Халқ вакили мазкур кўчадаги симёғочлар ҳолатини жойига бориб ўрганди, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.

-Электр симлари тарновларга жуда яқин турибди. Ёмғир ёғса, шамол бўлса қўрқиб турамиз. Негаки, бу симлар тарновга тегиб электр ўтказувчанликни келтириб чиқаради. Бу эса болаларимиз ва инсонлар ҳаёти учун ҳавфли. 2019 йилдан буён бу муаммони ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қиламиз. Лекин ҳар сафар дастурга киритамиз деган қуриқ ваъдалар эшитиб келамиз, - дейди маҳалла раиси Римбой Матқулиев.

Депутат А.Рузметов шу жойнинг ўзида шаҳар ҳоими ва вилоят электр тармоқлари корхонаси масъулларига телефон орқали боғланиб мазкур муаммони ижобий ҳал қилиш чораларини кўрди.  

Олтинсой кўчасида фақатгина симёғочлар билан боғлиқ муаммо эмас. Қиш келиши билан бу кўчада ҳаракатланиши қийин. Ёмғир қор ёғса ер тупроқ бўлгани боис лой, кўлмаклар ҳосил бўлиб ўқувчиларнинг мактабга, фуқароларнинг ишга  ҳаракатланишларида қийинчиликлар юзага келади.

Халқ нойиби Олтинсой, Умид ва шунга ўхшаш кўчаларнинг муаммоларини шаҳардаги мутасаддилар билан биргаликда биринчи навбатда ҳал қилиш чораларини кўришини билдирди.

Умид қиламизки депутатимиз саъй-ҳаракатлари ўз натижасини беради. Мазкур маҳалладаги муаммоларнинг ҳал этилиши билан боғлиқ жараёнларни ёритиб борамиз.

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  

  • Кўрилди
    274
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+