Қарор ижроси амалда...

30.11.2021, 12:22

Қарор ижроси амалда...

Балиқчи туманидаги “Кўл бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини учун бино зарур. МФЙ масъуллари хали у ёқда, хали бу ёқда сарсон бўлавериб чарчаганлари ҳақиқат. Яхшики, меъёрий ҳужжатлар амалда...

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижроси сифатида ушбу маҳалла фуқаролар йиғинига ҳудуд тадбиркорлари билан ҳамкорликда давлат-хусусий шерикчилик асосида замонавий иншоот қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тоҳиржон Аҳмадалиевнинг мазкур Қарор ижросининг Балиқчи туманида таъминланиши юзасидан ўрганиш ишлари айни МФЙдан бошланди. Ижронинг амалда эканлигининг исботи фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органи мажмуаси билан танишувда намоён бўлди.

Навбатдаги манзил туманнинг “Шеробод” маҳалласи бўлди. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳомийлик асосида қуриб берилгани суҳбатлар давомида яққол акс этди. Айни вақтда МФЙ мутасаддилари замонавий қулай бинода фаолият олиб бормоқдалар.

Туманнинг “Сирмоқ” маҳалласи аҳли ҳам МФЙ биносига зарурат борлиги хусусида кўп бора тегишли мутасаддиларга мурожаат қилганлар. Жорий йилда эса уларнинг мурожаатларига ечим сифатида янги шинам бино фойдаланишга топширилди. Якка тартибдаги тадбиркор Саидахон Солиева ташаббуси билан давлат-хусусий шерикчилик асосида МФЙ биноси қуриб битказилди.

Депутат Т. Аҳмадалиевнинг қарор ижросининг таъминланиши юзасидан ўрганиш ишлари давомида сайловчиларнинг қатор муаммолари ҳам ўз ўрнида бартараф этилгани қувончли. Жумладан, “Қияли” маҳалласидаги 36-умумтаълим мактаби катта автойўлда жойлашган. Андижон-Наманган магистрал йўлида, ачинарлиси, мактаб учун энг зарури бўлган светафор йўқ! Депутат масалани ўрганаркан, бу шунчаки мурожаат эмас, ҳаёт хавфсизлиги учун муҳим мезон эканини теран ҳис қилди. Тегишли мутасаддилар ҳамкорлигида масала ечимини топди. Ўрнатилган светафор эндиликда аянчли автоҳалокатларнинг, ота-оналар хавотирининг олдини олишга хизмат қилади.

Зилола Раҳмонова,

журналист

  • Кўрилди
    260
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+