Қонунчилик палатаси депутати Оқдарёлик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди

30.11.2021, 12:24

Қонунчилик палатаси депутати Оқдарёлик сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов аҳоли муаммолари ўрганиш учун Оқдарё туманидаги 2 – сон касб-ҳунар таълим мактабида маҳалла фаоллари, туман ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашди.

Унда фуқароларга мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан, Президентимиз томонидан олиб борилаётган ташаббуслар ва ҳаётга тадбиқ этилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек,  депутат 2-сектор ҳудудидаги Тараққиёт маҳалласида ҳам бўлди ва сайловчилар билан учрашиб, ҳудуддаги муаммолар, мурожаатларни тинглади. Мулоқот давомида электр таъминотидаги муаммоларқабул қилди. Тадбирда электр таъминоти, табиий газ, ички йўллар каби масалаларда дуч келаётган муаммолар ўртага ташланди. Халқ вакили ушбу мурожаатларни ўз вақтида ҳал қилиш борасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ қурилиш бошқармаси, табиий газ, йўл масалалари бўйича тегишли ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган бошқа муаммоларни ҳам ўрганилди. Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Оқдарё тумани 4-сектор Ўрмон хўжалиги ҳудудидаги 5 гектар ер майдонида дарахт ва бута кўчатларини экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида навбатдаги кенг кўламли тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Салихов иштирок этиб, туманда “Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида амалга оирилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда манзарали кўчатлари ўтқазишда ҳашарчиларга кўмаклашди.

  • Кўрилди
    390
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+