Депутат учрашувида 30 га яқин муаммо ва таклифлар билдирилди

30.11.2021, 17:51

Депутат учрашувида 30 га яқин муаммо ва таклифлар билдирилди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдулло Аслонов аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида ўз сайлов округида бўлди.

Халқ вакилининг учрашуви Самарқанд туманидаги 10 га яқин маҳаллалардаги аҳоли вакиллари, хотин-қизлар, ёшлар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида 30 гаяқин мурожаатлар ва таклифлар ўртага ташланди. А. Аслонов ушбу кўтарилган муаммоларни тегишли ташкилотлар орқали ўз вақтида ечим топишга ваъда берди.

Кўтарилган муаммоларнинг 10га яқини шу жойнинг ўзида ижобий ечим топди.

  • Кўрилди
    293
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+