O'zLiDeP раҳбари навоийлик талаба-ёшлар билан мулоқот қилди

30.11.2021, 18:29

O'zLiDeP раҳбари навоийлик талаба-ёшлар билан  мулоқот қилди

Навоий Давлат Кончилик институтида O'zLiDeP Сиёсий Кенагши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акшагул Тулегенова талаба-ёшлар билан учрашди.

Мазкур учрашув “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, партия раҳбарининг Ўрта Осиёда энг нуфузли ҳисобланган  Институт кутубхонасига Президентининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобларидан иборат  туҳфаси билан бошланди.

А.Хаитов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи ва мамлакат ривожи учун белгилаб берган етти йўналиши халқ фаровон ҳаёти учун нақадар муҳимлиги  тўғрисида батафсил сўзлади.

Учрашувда ушбу олий таълим муассасаси билан имзолаган меморандумига асосон, ҳудудий партия ташкилотининг институт ўқитувчи ва талабалари билан узвий алоқалар ўрнатгани алоҳида эътироф этилиб, ўтказилаётган тарғибот ва ташвиқотлар самараси ўлароқ, партияга хайриҳоҳ ёшлардан бир қанчасига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шунингдек, бўлиб ўтган сайлов жараёнларидаги ташвиқот ишларида  фаол иштирок этиб, партия тарғиботига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ кўнгилли ёшларга партиянинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

Талаба-ёшлар партия раҳбари билан ўзаро дилдан суҳбатлашишди, ўзларини таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+