Карманалик партия вакиллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

01.12.2021, 11:04

Карманалик партия вакиллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашмоқда

Республикамиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб бораётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча юртдошларимиз фаол иштирок этиб ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш белгиланди. 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши вакиллари, депутатлар “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана туманида кўчат экиш акциясини ташкил қилди. Кўчат экиш тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палтаси Спикери ўринбосари, партия фракция раҳбари Актам Хаитов ҳам  иштирок этиб, партия ташкилоти раҳбари сифатида манзарали дарахт ўтқазиш ишларини бошлаб берди.

Бугунги кунда глобал муаммога айланаётган иқлим ўзгаришларининг олдини олиш ва ҳавода кислород айланмасини кучайтириш мақсадида  тадбиқ қилиниб, умуммиллий ҳаракат бўлиб кучга кирган кўчат экиш  тадбири учун минг туп манзарали дарахт кўчатлари олиб келинди.

Ҳудудий партия ташкилоти ҳиссасига тўғри келган 100 туп кўчат шу куни кўтаринкилик билан ерга қадалди.

Кўчат экиш тадбири ўзаро ҳамжиҳатлик билан кечга қадар давом этди. Аниқса, фракция раҳбарининг ҳам тадбирда иштирок этиши ва ўз қўли билан Кармана тупроғига ниҳол ўтқазиши партия фаоллари ҳамда ходимларини руҳлантириб юборди.

Муҳайё Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    731
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+