Конимехда пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб бериляпти

01.12.2021, 11:07

Конимехда пахта ва ғалладан қисқартирилган ерлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратиб бериляпти

Маълумки, Президентимиз Ш. Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавотчилик ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама этилиб, ҳудудларда мева-сабзавотчилик кластерлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқачиликни ривожлантириш, уларни молиялаштириш, агрохизматлар кўламини кенгайтириш бўйича янги тизим жорий этилиши таъкидланган эди.

Шу масала юзасидан депутатлар ва мутасадди ташкилотлар вакиллари жойларда олиб борилаётган ишларни назорат қилишга киришди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А. Хаитов Навоий вилоятида бу борада амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган ишларни  ўрганди. Партия раҳбарига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тулегенова ҳамроҳлик қилди.

А. Хаитов айни шу куни қабул қилинган Президентимизнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига батафсил тушунтириб берди. Ушбу қарор ижроси бўйича ўрганишлар олиб борилди. Хусусан, Конимех туманида пахта ва ғалладан қисқартирилиб, аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилиши мўлжалланаётган ер майдонларининг мелеоратив ҳолати билан қизиқди.

Шунингдек, Спикер ўринбосари Конимех туман ҳокими билан мулоқотда бўлиб, очиқ электрон танловларга кўрилаётган ҳозирликлар ва умуман бу соҳага алоқадор муаммолар ва ечимлари ҳақида суҳбатлашди.

-Биз Янги Ўзбекистонни бунёд этаяпмиз. Шу маънода, Янги Ўзбекистон асосчисининг ҳар бир режаси амалга ошмоғи шарт. Берилган топшириқлар сидқидилдан бажарилмаса, эзгу ғоялар  ғоялигича қолиб кетади. Бугун ҳар биримиз қарорлар ва уларнинг ижроси бўйича масъулмиз,- дейди асли конимехлик Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А. Тулегенова.

Муҳайё Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    173
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+