Жиззахлик гулчи Шарофат опа пайариқлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

01.12.2021, 11:21

Жиззахлик гулчи Шарофат опа пайариқлик хотин-қизлар учун маҳорат дарси ташкил қилди

Хушхабарнинг қаноти бўлади, дейишади. Оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда, жумладан, партиямизнинг расмий сайтида бир неча марта фаолияти кенг ёритилган “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича ҳоким ёрдамчиси, халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси депутатлик гуруҳи аъзоси, “Холмўминов Зоҳид” кўп тармоқли фермер хўжалиги ҳамда  Гулчи опа ва томорқа хизмати кластери раҳбари Шарофат Нориева бошчилигидаги Олмачиликларнинг амалга ошираётган ишларига бутун республикамизда қизиқиш ортиб бормоқда.

Мазкур ободончилик, томорқачилик ва тадбиркорлик фаолиятида O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда. Эътиборлиси, хайрли ташаббусга қўшни Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани хотин-қизлари ҳам қўшилишга қарор қилдилар.

Партия “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаоллари Пайариқдан ташриф буюрган 30 нафарга яқин хотин-қизларга, дугоналарига томорқа фаолиятини ривожлантириш ва гулчилик сир-асрорлари бўйича ўз тажрибаларини бажонидил ўргатдилар. Шунингдек, ташриф давомида тадбиркор Шарофат Нориева томонидан маҳорат дарслари ўтилди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+