Депутат Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди

01.12.2021, 11:23

Депутат Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров Сайхунобод туманида бўлди.

Депутат сайловчилар билан учрашувни айнан туман тиббиёт бирлашмасида бошлашининг ҳам мантиқий асоси бор. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрда “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг ижросини таъминлаш тиббиёт соҳасига катта масъулият юклади. Фармон юзасидан ташкил этилган давра суҳбатида муаммо ва мулоҳазалар ўрганиб чиқилди.

2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида мажбурий тиббий суғурталашни босқичма-босқич жорий этилди. Яъни «Мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш бўйича 2019 йилги Давлат дастурининг 160-бандида аниқ вазифалар белгиланиб, унда 2021 йилдан бошлаб 2025 йилгача мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Комилжон Эрназаров Сайхунобод туманида бу босқичларнинг амалга оширилиши борасида фикр билдириб, тиббий тарғибот ва тиббий хизматга боғлиқлигини таъкидлади. Учрашувдан сўнг туман тиббиёт бирлашмасида 2021-2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Давра суҳбатида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари ва ходимларининг таклифлари тингланди ва депутат масалаларни тегишлича кўриб чиқишни айтди.

Депутатнинг партиядошлар билан учрашуви тумандаги муассасаларда давом этди.

  O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    446
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+