Қонунчилик палатаси депутати тўрткўллик сайловчилар муаммоларини ўрганди

01.12.2021, 11:25

Қонунчилик палатаси депутати тўрткўллик сайловчилар муаммоларини  ўрганди

Аввал хабар берганимиздек,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан  Мамутовнинг ўз сайловчилари билан учрашувлари Тўрткўл туманида ҳам  давом  этди.

Даставал халқ ноиби  туман ҳокими ўринбосари  Ў.Матназаров билан биргаликда Тўрткўл туман электр таъминоти корхонасининг фуқаролар билан ишлаш фаолияти билан яқиндан танишдилар. Корхона ўтган йили янги электрон тизимга ўтган бўлиб, бу тизим асосида туманда жами 40300 абонентларнинг ҳар бир соатда қанча электр энергияси сарфланаётгани, қайси ҳудудларда муаммо бўлаётгани ва унинг тезкор ечими бўйича тез ва аниқ маълумот бериш имконига эга. Бу янги тизим орқали ишлаш натижасида абонентларда учраб турган кўпгина муаммолар қисқа  муддатларда бартараф этилмоқда. Аммо, 200 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи туманда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилувчи диспетчерлик хизматининг эскирган тизимда фаолият юритилаётгани, бу бўлимда янги инновацион ёндашув зарурлиги билдирилди.

Халқ вакили мутасадди раҳбарлар билан аҳолининг табиий газ етиб бормаган ҳудудларини суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳолатини ўрганди. Бу ерда масъуллар ҳар бир оилага етказиладиган газ баллонларининг стандартдан ўтказилиш жараёнини ўрганиб чиқдилар. Шунингдек, ушбу ташкилотга табиий газ таъминоти бўйича мурожаат қилиб келган фуқароларниниг ҳам муаммолари ўрганилиб, назоратга олинди. Депутатнинг сайловчилар билан учрашуви  “Оққамиш” овул фуқаролар йиғинида ҳам давом этди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    143
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+