“Обод қишлоқ” дастури ижроси депутат назоратида

01.12.2021, 11:27

“Обод қишлоқ” дастури ижроси депутат назоратида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева сайловчилар билан учрашмоқда. Учрашув давомида Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” дастурига киритилган Қумбости маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, дастур бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди.

Дастлаб маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги тўлиқ реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган 17-Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўрганилди.

Қайта таъмирлаш ишлари учун жами 3,5 млрд сўм маблағ ажратилган бўлиб, ташкилот биноси қайта таъмирланган ва қўшимча 2 қаватли бино қурилган. Алоҳида тадбирлар зали қурувчилар томонидан қўшимча бино сифатида битказиб берилган. Хоналар барча керакли жиғозлар билан таъминланган.

Қайта таъмирдан сўнг ташкилотда 2 та қўшимча гуруҳ очилган. Бугунги кунда ташкилотда 235 нафар болалар таълим олишмоқда.

Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 45-умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган реконструкция ишлари ҳам ўрганилди. Бунинг учун 3 млрд 310 млн сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирда мактабда таъмирлаш ва қўшимча қурилган 2 қаватли 210 ўринли бинонинг сўнги пардозлаш ишлари давом этмоқда.

Депутат томонидан тегишли мутасаддилар билан боғланиб реконструкция ишларини жадаллаштириш ва мактабни декабрь ойида  фойдаланишга топшириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Депутат “Обод маҳалла” дастури ижросини назоратга олди.

  • Кўрилди
    273
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+