O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари кўчат экиш акциясида қатнашди

01.12.2021, 11:31

O`zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари кўчат экиш акциясида қатнашди

Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.

Масалан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича кўчат экиш, боғ яратиш каби тадбирлар кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Президентимизнинг ушбу умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ташаббуслари табиатни севиб, унинг тозалиги ва ободлигига бефарқ бўлмаган O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлимининг фаол аъзоларини ҳам бефарқ қолдирмади. 

“Янги Ўзбекистонни гуллаган бўстонга айлантирайлик” шиори остида “Долзарб 40 кунлик”да кўчат экиш тадбири O`zLiDeP Тошкент шаҳар  Кенгаши биноси ҳудудида ташкил этилиб, манзарали ва мевали дарахтлар экилди. Ана шундай хайрли ташаббусда ёшларнинг шижоати, бирдамлигини кўрган партиянинг шаҳар Кенгаши ходимлари ҳам фаол аъзоларга ёрдам беришга шай туришди.

  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+