Депутатлар дарахт экиш жараёнларида фаол қатнашди

01.12.2021, 11:35

Депутатлар дарахт экиш жараёнларида фаол қатнашди

Фарғона шаҳридаги “Илғор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этиладиган Экошаҳарда 70 гектар майдонда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон” боғида бугунги кунда дарахт экиш ишлари қизғин тус олган.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари Мавлудахон Ибрагимова ва Баҳром Раҳмоналиевлар ҳам янги боғда дарахт экиш жараёнларида фаол қатнашдилар. Депутатлар томонидан ўнлаб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари эзгу ниятлар билан ерга ўтқазилди.

–  Дарахт – ҳаёт, эзгулик рамзидир. Шуни юракдан ҳис этиб биз ҳам бугун эзгу ишга маҳкам бел боғладик. Албатта кун келиб, бу кўчатлар азим дарахт бўлади. Унинг соя-салқинидан келажак авлод баҳраманд бўлади, – дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби.

  • Кўрилди
    632
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+