Автомобиль саноатини янада ривожлантириш сари қўйилаётган навбатадги муҳим қадам

01.12.2021, 12:28

Автомобиль саноатини янада ривожлантириш сари қўйилаётган навбатадги муҳим қадам

Автомобилсозлик саноати – машинасозлик саноатининг етакчи тармоқларидан бири саналади. У нафақат мамлакат иқтисодиётининг ўсишига, балки машинасозлик соҳасига қайсидир даражада даҳлдор бўлган бошқа хўжалик тармоқларининг ривожига ҳамда илмий – техник ривожланиш йўналишлари тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутади. Шунингдек, мазкур тармоқ ривожи юқори малакали мутахассислар: муҳандис, менеджер, молиячи ва бошқа соҳалар мутахассислар сонининг, кейинчалик сифатининг янада ортишига туртки бўлиб хизмат қилади. Бу ўз навбатида ёшларнинг билим даражаси ва маданиятини юксалтириши орқали жамиятда инсонлар ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиши жаҳон тажрибаларидан маълум.

Жиззах вилоятида “Hyundai” автомобилларининг турли моделларини ишлаб чиқарадиган “Astana Motors” заводини очиш режалаштирилаётганини Ўзбекистон автомобиль саноатини янада ривожлантириш сари қўйилаётган навбатдаги муҳим қадам деб баҳолаш мумкин.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаш керакки, ушбу заводнинг очилиши мамлакатимиз автомобил ишлаб чиқариш саноатида соғлом рақобат муҳитини кучайишига олиб келади. Бу эса келгусида аҳолининг ўртача даромадларини ҳисобга олган ҳолда автомобилларга мақбул нархларни белгилашга хизмат қилади. 

Қолаверса, янги завод янги ўринлари деганидир. Бугунги кунда шу соҳада таҳсил олган ёш кадрлар шу каби заводларда малака ошириши ва даромадга эга бўлиши мумкин.

Шерзод Маматқулов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+