Депутат ургутлик сайловчилар мурожаатларини жойига чиқиб ўрганди

01.12.2021, 16:06

Депутат ургутлик сайловчилар мурожаатларини жойига чиқиб ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев Ургут туманида бўлиб, ўз сайловчилари билан учрашувлар ташкил қилмоқда. Халқ вакили тумандаги Испанза маҳалласи ва 64 – мактабда сайловчилар билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувда сайловчилар қонун ижодкорлиги янгиликлари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек, депутат 64-мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, Конституциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан барча йиғилганларни табриклади. Учрашувдан сўнг депутат “Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида эзгу ташаббусни қўллаб қувватлаб, мактабда манзарали ва мевали дарахтлар экишди.

Депутатнинг кейинги манзи аҳоли вакиллари билан мулоқотдан бошланди. Учрашувларда сайловчилар фикр-мулоҳазаларини батафсил эшитиб, мурожаатни туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари билан жойига чиқиб ўрганди.

Жумладан, Ургут тумани Испанза қишлоғи Испанза маҳалласида электр энергияси, тоза ичимлик суви, суюлтирилган газ, йўл масалалари бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди ва бу муаммога яна қайтиши ва ижроси билан танишишини айтиб изоҳ қолдирди.

Шунингдек, халқ вакили 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Испанза қишлоғидаги 2 - гуруҳ ногирони Турсунов Асад бобо оиласида бўлди. Асад бобо соғлигини тиклаш учун ордер олиш тўғрисида мурожаат қилди. Депутат вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали  боғланиб, мурожатни  жойида ҳал этилишда амалий ёрдам кўрсатди.

Депутат учрашувлар давомида жойларда кўтарилган масалаларни масъул ташкилотлар билан ҳамкорлик қилган ҳолда жойида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш бўйича режалар ишлаб чиқди.

Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    621
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+