Депутатлар АТБ “Халқ банк” Зомин туман филиали раҳбарининг ҳисоботини тинглади
01.12.2021, 16:08
Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси тўғрисида АТБ Халқ банки Зомин туман филиали бошқарувчиси Мурод Ниёзматовнинг ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда таъкидланишича, қарор ижросини таъминлаш мақсадида АТБ Халқ банки туман филиалида бир қатор ўзгариш ҳамда қулайликлар жорий этилди.
Хусусан, Xalq mobile иловаси тубдан янгиланиб, аҳоли (жисмоний шахслар) масофавий банк операцияларини бажариш (кредит сўндириш, кредит олиш учун онлайн ариза бериш, банк пластик карталари билан ишлаш амалиётлари, банк маҳсулотлари билан яқиндан танишиш) имконига эга бўлишди.
АТБ халқ банки Зомин филиали томонидан 16000 нафар пенсионерларга хизмат кўрсатилади. Бундан ташқари болалар нафақа пуллари, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пуллари ҳам банк орқали тўлаб берилмоқда.
Шунингдек, мижозларга 15 йилга йиллик 17 фоиздан ипотека кредитлари берилмоқда. Бизнес учун йиллик 23 фоиздан кредитлар ҳам берилмоқда. 2022 йил 1 январдан пенсия тўловларини тарқатиш давлат томонидан тендерга қўйилмоқда. Бунда банклардан ташқари тадбиркорлар ҳам қатнашиши мумкин.
Мутасаддининг ҳисоботи Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, қониқарли деб топилди ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш юзасидан бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Холмат Тўраев,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Депутатлик гуруҳлари била
н ишлаш бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг