Чортоқлик хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ташкил қилинди

01.12.2021, 16:09

Чортоқлик хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси ташкил қилинди

Мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни турмуш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

O`zLiDeP Наманган вилояти Чортоқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари ташаббуси билан партиянинг “Аёллар инновацион ривожланиш тарафдори” лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.

Чортоқ туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи раҳбари, “Чортоқ темир йўл логистика маркази” МЧЖ раҳбари О.Аҳмадалиева томонидан ўз тадбиркорлиги ва фермер хўжалигини илк маротаба ташкил қилмоқчи бўлган хотин-қизларга маҳорат дарслари  ўтказилди.

Ўқув жараёнида хотин-қизлар “Ғоядан бизнесгача” шиори остида бир-бирлари билан фикр алмашиб, тадбиркорлик сирларини ўргандилар ва бу соҳадаги янгиликлар билан танишдилар.

Шунингдек, ўқув-семинар давомида қўзиқорин етиштириш бўйича оилавий тадбиркорликни йўлга қўйган З.Эгамбердиева ҳам иштирокчиларга кўплаб маълумотларни етказди ва бу соҳадаги тажрибаси билан ўртоқлашди.

Ўқув-семинар якунида тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган икки нафар аёлларга имтиёзли кредит олишларида Халқ банки орқали амалий ёрдам кўрсатилди.

  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+