Навоий кон-металлургия комбинатида бўлиб ўтган пресс-турда O'zLiDeP вакиллари ҳам иштирок этди

02.12.2021, 15:33

Навоий кон-металлургия комбинатида бўлиб ўтган пресс-турда O'zLiDeP вакиллари ҳам иштирок этди

Навоий кон-металлургия комбинати матбуот хизмати Зарафшондаги 7-гидрометаллургия заводида ОАВ вакиллари учун пресс тур ташкил қилди. Мазкур пресс турда O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти вакиллари ҳам иштирок этди.

7-гидрометаллургия заводида техноген чиқиндилардан қимматбаҳо металл қайта ишланиб, соф маҳсулот дунё бозорига тақдим этилади.

Дастлаб пресс тур иштирокчиларига техника хавфсизлиги бўйича маълумот берилиб, хавфсизлик воситалари берилди.

Сўнгра завод бўйлаб таништирув ишлари олиб борилиб, иштирокчиларга техноген чиқиндидан қимматбаҳо маъдан ажратиб олишгача бўлган жараёнлар кўргазмалар ёрдамида ҳамда амалий тарзда намойиш этилди.

844 ишчи-ходим фаолият олиб борадиган  ушбу олтин заводи дунёда ягона техноген завод ҳисобланиб, 80 фоиз ёшларни қамраб олган. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2020 йилда 3,3 миллион  тонна бўлган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 12 миллион тоннани ташкил этмоқда.

Энг аҳамиятлиси, кейинги йил ишлаб чиқариш қувватини яна 5 миллион тоннага кўпайтириш қатъий режалаштирилган.

Завод фаолиятида мақтовга арзигулик ишлар кўп. Айниқса, технологик ускуналарнинг қиммат нархга  чет элдан олиб келинмасдан, НГМКнинг ўзига қарашли машинасозлик заводида ишлаб чиқарилиши ортидан 56 миллион доллар маблағнинг иқтисод қилиниши ва бугунги кунда заводда тежамкорлик 60 фоизни ташкил этаётганини эътироф этмасликнинг иложи йўқ.

Пресс тур иштирокчилари завод фаолияти билан танишар экан, завод ҳовлисида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб келинган сувсизликка чидамли дарахт кўчатларини экиш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Шундан сўнг, Мурунтов конига пресс саёҳат уюштирилиб, энг аввал,  диспетчирлик пунктида автоматлаштирилган техник жараёнлар ва онлайн тарзда портлатиш тактикаси  ҳақида маълумот берилди.

ОАВ ходимлари ҳамда ҳудудий партия ташкилоти вакилларидан иборат гуруҳ шу куни Мурунтов олтин конидаги масофадан туриб портлатиш жараёнларига ҳам гувоҳ бўлишди.

Партия ходимлари ҳар икки завод раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” асари чоп этилган китоб ҳамда партиянинг ташвиқот-тарғибот материалларини тақдим этишди.

М.Пирнафасова,

 O'zLiDeP Навоий вилояти кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    642
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+