O'zLiDeP депутати ўзига ажратилган маблағ ҳисобидан 7 та болалар майдончаси қуриб берди

02.12.2021, 15:39

O'zLiDeP депутати ўзига ажратилган маблағ ҳисобидан 7 та болалар майдончаси қуриб берди

Хабарингиз бор, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳудудлардаги аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш учун 2 млрд сўмдан маблағ ажратиб берилган эди. Яъни 60 та депутатга жами 120 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шундан сўнг пойтахтлик депутатлар аҳоли муаммоларини ўрганиб, ушбу ажаратилган маблағларни аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш йўлида сарфлашяпти.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Жамолиддин Мелибоев ҳам ўзига ажратилган 2 млрд сўм маблағни Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар раислари, оқсоқоллар, аҳоли вакиллари билан бамаслаҳатлашган ҳолда сарфлаб келмоқда.

Депутат ташаббуси билан ушбу ажратилган маблағ ҳисобидан тумандаги Яланғоч сайлов округидаги кўп қаватли уйлар олдида жами 7 та болалар майдончаси қуриб берилди. Ота-оналар фарзандлари учун яратиб берилган ушбу шароитдан мамнун бўлишди.

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+