Депутат парламентга келиб тушган мурожаатни жойига чиқиб ўрганди

02.12.2021, 15:42

Депутат парламентга келиб тушган мурожаатни жойига чиқиб ўрганди

Самарқанд вилояти 64 - Нарпай сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Вахобжон Мураткабилов сайловчилар билан учрашди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумини барқарор ўтказиш мақсадида газ таъминотини яхшилаш ҳамда муаммоларни бартараф этиш юзасидан Нарпай тумани Ўзбеккенти, Равот Олчин, Тўхтабобо Розиқов маҳалла фаолларидан мурожаат келиб тушган эди.

Ушбу масалаларни ечимини топиш мақсадида депутат ташаббуси билан "Худудгазтаъминот" АЖ, туман ҳокимлиги вакиллари, ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари иштирокида жойларда ўрганиш ишлари олиб борилди. Натижада мазкур маҳалларда хонадонма-хонадон юриб таҳлилий хулоса чиқарилди. Унга кўра мутасадди вазирлик ва ташкилотига депутат томонидан табиий газ тармоғига улаш, шунингдек, абонентлар сони ва тўловлар тизимини қайтадан таҳлил қилиб қуйилган масалаларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди.

  • Кўрилди
    351
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+