Банк тадбиркорга мададкор бўляптими?

02.12.2021, 15:46

Банк тадбиркорга мададкор бўляптими?

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг халқ депутатлари Поп туман кенгашидаги депутатлик гуруҳи Микрокредитбанк ОАТБ филиали мутахассиси Бобомурод Абдумаликовнинг ҳисоботини тинглади. Ҳисоботда таъкидланишича, банкнинг туман филиали томонидан жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига жами 1313  фуқарога 35 928 млн сўм, жумладан, 549  фуқаро ва юридик шахсга жами 16 112 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган. Натижада туманда 540 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

Банк томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Президентимизнинг 4498 сонли қарорига асосан тумандаги 328 нафар ёшларга жами 5 885 млн сўм микдорида турли йўналишлар бўйича имтиёзли кредитлар берилган. Бундан фойдаланган ёшлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлар.

23 нафар фуқарога жами 2 678 млн сўм, 10 нафар фуқарога жами 98,5 млн сўм миқдорида таълим кредитлари ажратиб берилганлиги таъкидлади.

Депутатлардан Шавкат Раҳмонов, Усмонжон Эсоналиев ҳисоботда таъкидланган ижобий натижаларни эътироф этганлари ҳолда туманда ишсизликни камайтириш, камбағалликни қисқартириш, тадбирокрликни, оилавий бизнесни қўллаб-қувватлашда микрокредитбанк олдида турган вазифалар ҳам кўрсатиб ўтдилар.

  • Кўрилди
    1087
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+