Пахтачи тиббиёт бирлашмасида партия бошланғич ташкилоти ташкил этилди

02.12.2021, 15:47

Пахтачи тиббиёт бирлашмасида партия бошланғич ташкилоти ташкил этилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Пахтачи туман Кенгашлари масъуллари Пахтачи тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишди.

Учрашув давомида партия фаоллари юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда мамлакатимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга бўлган эътибор ва шарт-шароитлар хусусида сўз борди.

- Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ролини ошириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини ривожлантириш ва аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар юксак самаралар бермоқда, – дейди мазкур Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шавкат Жабборов.

Бу каби учрашувларни тиббиёт ходимлари ўртасида кўпроқ ташкил этиш юзасидан вазифалар белгилаб олинди ва Пахтачи тиббиёт бирлашмасида O`zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилиб, 40 нафар ишчи-ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Жахонгир Хужамқулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+