Кўнгилларга ёқилган чироқ

02.12.2021, 15:51

Кўнгилларга ёқилган чироқ

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва партиянинг Гулистон шаҳар Кенгаши вакиллари Мирзаобод ва Гулистон шаҳридаги бирнеча имконияти чекланган инсонларни йўқлаб келишди.

Дастлаб Мирзаобод туманидаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Умида Абдуллаеванинг ҳолидан хабар олиниб, партия номидан саховат сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

-Инсонга фақат меҳр-муҳаббатдан даво топар экан, - деди Умида Абдуллаева. - Биргина ўғлим билан яшайман. Узоққа боролмайман, аммо ишлагим келади. Уйда тикувчиликми, бирон ҳунарни бажаришни ният қилиб турибман.Йўқловингиздан жуда хурсандман.

 Гулистон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалласидаги Дилбар ва Абдураим Темуровлар оиласини маҳалладагилар яхши танишади. Оиладаги ногирон ота ва ўғилнинг аҳволидан  шу ҳудуддан шаҳар Кенгашига сайланган депутат, партия фаоли Лола Кенжаева бот-бот хабар олиб туришини маҳалла оқсоқоли Илҳом ака ҳам таъкидлаб ўтди.

“Намуна” маҳалласидаги Зулфия Турсунова ва унинг қизи Раъно Макарова ногиронлар рўйхатида туради. Бу оиланинг муаммоларини енгиллатишда тиббиёт ходимлари, маҳалла масъуллари ҳам қўлдан келганича кўмаклашаяпти. Партия фаолларининг бу оилага атаган озиқ-овқатлар сумкаси уларнинг дастурхонига файз бағишлади. Бироз суҳбат ва кўнгил сўрашишлар оила аъзоларининг юзига табассум югуртирди.

Бугунги йўқловлардан борганлар ҳам, хонадон соҳиблари ҳам мамнун бўлишди. Албатта меҳр-мурувват ҳар доим кўнгилларнинг чироғи бўлган.

  O'zLiDeP Сирдарё вилояти кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    358
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+