Китоблик ишбилармон аёл ҳовлисида “мастер-класс” ўтказилди

02.12.2021, 15:55

Китоблик ишбилармон аёл ҳовлисида “мастер-класс” ўтказилди

Нигорахон Сафарова ишбилармон аёл сифатида нафақат Пахтаобод МФЙ ҳудудидаги  Жарқўрғон қишлоғи аҳли ўртасида балки Китоб туманида ҳам катта обру эътиборга эга. У 11 сотих иссиқхонасида бир йилда уч марта экин экиб, мўл ҳосил олишга эришмоқда. У дастлаб иссиқхонасидан 10 млн сўмгача даромад олган бўлса, бугунги кунга келиб, бу миқдор 45-50 млн сўмдан ошмоқда.

Яқинда O’zLiDeP Китоб туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан  Нигорахон Сафарова хонадонида уйда ўтирган ва касб-ҳунарсиз хотин-қизлар иштирокида маҳорат дарси шаклида амалий семинар ўтказилди. Унда Н. Сафарова ҳамқишлоқларига ўзининг муваффақиятлари ҳамда иссиқхонадан мўл даромад олишда нималар аҳамият бериш зарурлиги хусусида сўзлаб берди.

Тадбирда O’zLiDeP Китоб туман Кенгаши ижрочи котиби Гуллола Кенжаева “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш, қўни-қўшниларни ҳамда худуддаги хотин-қизларни томорқасидан унумли фойдаланишга жалб этиш юзасидан ўз фикрларини билдирди, шунингдек, еридан унумли фойдаланилаётган томарқачиларга имтиёзли ва кам фоизли кредит олиш бўйича тавсиялар берди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+