Депутатдан қувасойлик сайловчилар мамнун бўлмоқда

02.12.2021, 15:57

Депутатдан қувасойлик сайловчилар мамнун бўлмоқда

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аскар Кадиров сайловчилар ишончини қозонган депутатлардан. Боиси, у кўп вақтини халқ орасида ўтказади, одамлар дарду ташвиши билан яшайди.

Ҳозирга қадар халқ ноиби ташаббуси билан Қувасой шаҳридаги Қалача МФЙ ҳудудида жойлашган қабристонда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, маҳаллада сув билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди, ҳудуддаги ишсиз аёллар иш билан таъминланди. Депутат ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топди.

Депутатнинг галдаги хайрли иши Қалача МФЙ аҳолисига қиш-қировлик кунларида қулайлик яратиш мақсадида ҳудуддаги қабристонга уй қурилишига кўмаклашилди, қабристон атрофи ободонлаштирилди.

Бундан ташқари, Қалача қишлоғидаги 17-мактаб жамоасига манзарали, мевали 200 туп кўчатлар етказиб берилиб, мактаб ҳудудида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида партия фаоллари иштирокида боғ яратилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    318
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+