Ҳеч бир бола давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди

03.12.2021, 11:56

Ҳеч бир бола давлат ва жамият эътиборидан четда қолмайди

Ҳар йили 3 декабрь санасида ногиронлиги бўлган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари O'zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва “Ҳикматилло” МЧЖ раҳбари тадбиркор Акмал Асадовлар 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан якка тартибда, уйида ўқитилаётган ўқувчилар хонадонига боришиб, ҳолидан хабар олишдилар.

Ногиронлиги бўлган ёшларимиз ва фуқароларимиз доимий эътибор марказида. Миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Саховатпеша  тадбиркорлар, ёшларимизни уйларига бориб ўз ёрдамларини  аямадилар.

  Насиба Мўминова,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    294
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+