90 ёшни қаршилаётган ижтимоий ҳимояга мухтож онахон ҳолидан хабар олинди

03.12.2021, 11:58

90 ёшни қаршилаётган ижтимоий ҳимояга мухтож онахон ҳолидан хабар олинди

3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Ҳалимжон Раҳмонов ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинидаги Каримахон ая Ишонжонова ҳолидан хабар олинди.

Бу йил 90 ёшни қаршилаётган онахон узоқ вақтлардан буён 1- гуруҳ ногирони бўлиб, ногиронлик аравачасига муҳтож эди.

O'zLiDeP вакили бошчилигидаги партия фаоллари, шаҳар Кенгаши депутатлари  Шахнозахон Сиддиқова, Баҳодиржон Ҳомидовлар иштирокида онахонга ногиронлик аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+