O‘zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага янги уй қуриб бермоқда

03.12.2021, 14:58

O‘zLiDeP депутати ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага янги уй қуриб бермоқда

Халқимиз азал-азалдан бир-бирига меҳрибон, кам таъминланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга хайр-саховат кўрсатишда елкадош бўлиб келмоқда.

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Мансурбек Мамаюсупов ҳам эзгу ва савобли ишга қўл урди.

Шахрихон тумани "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Араббоев Қахрамонжон кам таъминланган оилалардан.  Турмуш ўртоғи ва 5 нафар фарзандлари билан икки хонали, эски таъмирталаб уйда, ҳеч қандай қулайликсиз яшаб келмоқдалар. Қўшимча уй қуриб, таъмирлаш учун эса  моддий шароити йўқ.

Депутат фуқаронинг уйига бориб, уларнинг яшаш шароитини кўздан кечирди ва ёрдам қўлини чўзди.

Халқ вакили ушбу хонадон эгаларини оталиққа олди ва тўрт хонали уй қурилишини бошлаб юборди. Қисқа фурсат ичида қуриб битказиши режалаштирилган янги уйда барча шароитлар яратилган бўлиб, хонадан учун газ, электр токи ва сув билан таъминланади. Хонадон эгалари депутатга ўз миннатдорчилигини  билдирди.

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    439
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+