Келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади

03.12.2021, 15:05

Келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади

Ўтган беш йил давомида мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланди. Шаҳарларимиз қиёфаси йилдан йилга чирой очиб бормоқда. Халқимиз ҳам бу ўзгаришларни кўриб билиб турибди. Келгуси беш йилликда ҳам ушбу ўзгаришлар давом этади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришиш маросимида келгусида 1 миллиондан ортиқ аҳоли учун барча қулайлик ва ижтимоий инфратузилмага эга бўлган “Янги Ўзбекистон” массивлари бунёд этилишини айтган эди.

Шу йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган бир ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

Мазкур лойиҳалар 30 ноябрь куни давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилинди.

Режага кўра, келгуси йилда 22 та янги массив барпо этилади.  Қурувчи ташкилотларга енгиллик бериш мақсадида фақатгина кўп қаватли уй-жой майдонининг ўзи аукцион орқали сотилади. Туташ майдонлар эса, қурилиш битганидан кейин, уй-жой мулкдорларига умумий фойдаланишга берилади. Тадбиркорлик учун ер участкалари электрон онлайн аукцион орқали ажратилади.

Мазкур янги мавзеларда кўплаб мактаб, боғча ва тиббиёт муассасалари қурилади. Кичик саноат зонаси, тадбиркорлик объектлари ташкил этиш орқали камида 50 мингта иш ўрни яратилиши кўзда тутиляпти.

Бу каби ўзгаришлардан мақсад аҳолининг бугунги кунидан рози бўлиб яшаши, ҳар бир фуқаро ўз уй-жойига эга бўлиши, шинам ва кўркам маҳалларда истиқомат қилишдан иборатдир.

Улуғбек Ишанходжаев,

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    257
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+