Депутатлар халқ таълими бўлими мудирининг ҳисоботини эшитди

03.12.2021, 15:54

Депутатлар халқ таълими бўлими мудирининг ҳисоботини  эшитди

Халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги   қарори, 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш борасида  амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Дурбек Носировнинг ҳисоботи эшитилди.

Мутасадди ўз ахборотида таъкидлаб ўтганидек, бугунги кунда туманда жами 59 та таълим муассасалари ва 1 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари фаолият кўрсатади. Туманда жами 3510  нафар педагогларнинг 3321 нафарини олий маълумотли ўқитувчилар ташкил қилмоқда. Мактаблар 11 йиллик таълимга ўтиши натижасида ўқувчилар сони 2017 йилдаги 32630 нафардан  2021 йилда 39262 нафарга ошди. Педагоглар сони 2017 йилда 2810 нафардан 2021 йилда 3510 нафарга кўпайди. Таълим сифатини оширишда энг асосийси педагог кадрлар сифат таркиби ҳам юқори суратларда ўсиши кузатилди. Жумладан, олий тоифали ўқитувчилар сони 2017 йилда 81 нафардан  2021 йилда 288 нафарга, биринчи тоифали ўқитувчилар сони 2017 йилда 295 нафардан 2021 йилда 721 нафарга  кўпайган.

2017-2021 йилларда Давлат дастурлари ҳамда ҳомийлик маблағлари доирасида жами 8 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Умумтаълим мактабларидаги информатика хоналарини замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш 2017 йилда 9 тадан 2021 йил 45 тага ёки 76 фоизга етказилди.

 Жорий йилда 17-сонли информатика ва ахборот технологиялари фанлари ҳамда 60-сонли хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари ташкил этилди.

Барча мактабларда 2021-2022 ўқув йилининг 1-чорагидан бошлаб “kundalik.com”  электрон журнал юритиш тизими тўлиқ жорий этилди.

Ана шундай чора-тадбирлар натижасида ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси уч йил олдинги 11 фоиздан 2012 йилда 29.6 фоизга кўтарилди. Бу кўрсаткични 40 фоизга етказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйилган.

 Йиғилиш давомида мутасаддининг ахбороти депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, қониқарли деб қабул қилинди. Шу билан бирга, юқоридаги қарор ва фармонлар ижроси, умуман таълим масканларида фаолияти, аҳволи ҳамда муаммоларини бартараф этишни депутатлик гуруҳининг доимий назоратига олиб, танқидий таҳлил қилиб боришга келишиб олинди.

Мелиқўзи Омонлиқов,

O’zLiDeP Шароф Рашидов туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+