Ҳудудларда бюджет шаффофлиги қандай таъминланмоқда?

03.12.2021, 15:58

Ҳудудларда бюджет шаффофлиги қандай таъминланмоқда?

Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлди. Йиғилишда туман молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари Нўъмонжон Тожибоев ҳисобот берди. Таъкидландики, туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 3-чораги учун белгиланган даромадлар режаси 107,5 фоизга ёки 1 119,3 млн сўм ортиғи билан бажаришга эришилган.

Шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоизи, яъни 335 800,0 минг сўми туман “Фуқаролар ташаббуси”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига  йўналтирилган.

Ҳисоботда шунингдек, бюджет маблағларининг харажатлар қисмига ҳам эътибор қаратилди. Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари жорий йил 3-чорак режаси бўйича 131 674,0 млн.сўм қилиб белгиланган бўлиб, ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга 106 420,0 млн.сўм маблағ молиялаштирилган.

Депутатлар туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросига ҳам эътиборни қаратдилар.

Депутатлар бюджет ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари имкониятларидан ҳам фойдаланиш, ажратилган маблағларнинг мақсадли ва манзилли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Элдорбек Жўраев,

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари 

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+