Бор меҳримиз сенга, болажон!

03.12.2021, 16:05

Бор меҳримиз сенга, болажон!

3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни. Шу муносабат билан ҳар йили декабрь ойининг ушбу санасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими  ҳамда Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда Олмазор туман 102-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Бор меҳримиз сенга, болажон!”  мавзусида хайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида партиянинг бир қатор саховатпеша депутатлари ва тадбиркорлари ҳомийлигида болажонларга эсдалик совғалар топширилди. Албатта, болажонлар қалбида, юз кўзида бир олам шодлик ва қувончни туҳфа эта олиш бу энг олий инсоний фазилатлардан биридир. Болалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар йиғилганларда катта тассурот қолдирди.

  • Кўрилди
    715
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+