Депутат Бахмал ва Ғаллаорол туманларида сайловчилар билан учрашди

03.12.2021, 16:07

Депутат Бахмал ва Ғаллаорол туманларида сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова Жиззах вилоятининг Бахмал ва Ғаллаорол туманларида бўлиб, сайловчилар билан учрашди.

Даставал Бахмаллик сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда депутат сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

Халқ вакили туманда аёллар ва ёшлар билан ишлаш, хусусан, "Ёшлар дафтари" ҳамда "Аёллар дафтари"нинг юритилиши, ушбу дафтарларга киритилган фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати билан танишди. Аёллар ва ёшлар билан бўлиб ўтган мулоқотларда уларнинг муаммо ва таклифларини   ўрганди.

Бахмал  тумани аҳолиси 161 минг 514 нафар бўлиб, шундан 30 ёшгача бўлган ёшлар 82 минг 645 нафарни ташкил этади. Айни пайтда туманда ёшлар бандлигини таъминлаш,  доимий даромад манбаларини шакллантириш энг долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Туман ёшлари учрашув давомида депутатга бир қанча долзарб муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Мисол учун, ҳудудий ёшлар сонидан келиб чиқиб, маҳаллалар, қишлоқлар кесимида ёшлар қамровини ҳисобга олиб турли тўгаракларни ўз ичига олган “Баркамол авлод” болалар маркази, ёшлар марказларини ташкил этиш таклифларини илгари суришди.

Халқ ноиби ЎзЛиДеП фаоллари, маҳаллий депутатлар ва туман мутасаддилари билан биргаликда “Боғишамол” МФЙ да қурилган кўприк қурилиши, “Анорбой ота” фермер хўжалигидаги ток экилиш жараёни, Гулбулоқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишди.

Ғаллорол туманига қилинган ташриф Дўстлик маҳалласидаги “Хотира боғи”да амалга оширилаётган “ЯШИЛ МАКОН ” дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишишдан бошланди. Меҳмонлар ҳам бу акцияда иштирок этдилар.

Сўнгра  ушбу маҳалладаги 24 – мактабгача таълим муассасаси, “Бахт” маҳалласидаги 78-умумтаьлим мактаби, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан яқиндан танишилди. Ўқитувчилар, ўқувчи ва тарбияланувчилар, тиббиёт ходимлари ва аҳоли билан мулоқотлар давомида уларнинг таклиф ва мулоҳазалари ўрганилди.

Ташриф давомида халқ ноиби Ғаллаорол туман ҳокими Жалолитдин Оқбоев томонидан ўтказилган  фуқаролар қабулида иштирок этди. Мазкур қабулда фуқаролар томонидан 18 та мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди. Икки нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

            Маъруф Саидов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

масъул ходими

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+