Инсон қадри улуғланган юртда ҳеч ким эътибордан четда эмас

03.12.2021, 17:46

Инсон қадри улуғланган юртда ҳеч ким эътибордан четда эмас

Маълумки, 3 декабрь – бутун дунёда имконияти чекланганлар куни сифатида нишонланади.

Дунё аҳли мазкур санани нишонлаш орқали ақлий ва жисмоний нуқсони бор имконияти чекланган инсонларнинг интеграциялашуви билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун жамоатчиликни сафарбар этади.

Ногиронларга меҳр-мурувват кўрсатиш, уларни жамиятда ўз ўринларини топиб кетишларида яқиндан кўмаклашиш халқимизга хос азалий одатлардан.

Нурафшон шаҳридаги “Тонг” маданият саройида сана муносабати билан ташкил этилган тадбир ҳам мана шундай хайрли ва эзгу мақсадда ўтказилди.

Тантанали тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Пак Виктор Николаевич ногиронларга уларнинг саломатликлари йўлида хизмат қилувчи аравача, юриш мосламалари кўринишидаги буюмлардан иборат совғалар топширди.

 “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказилган бугунги сингари тадбирларимиз юртимиздаги ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Токим, имконияти чекланган инсонлар Янги Ўзбекистонда эътибордан четда эмасликларини, шу жамиятга, давлатга керак эканликларини ҳис этишсин. Бугунги тадбир энг аввало, Президентимиз томонидан ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик наманусидир. Бу эса ўз навбатида кенг жамоатчиликнинг ҳам мазкур савобли ишларда фаол иштирокига сабаб бўлмоқда”, - дейди депутат Пак Виктор Николаевич..

Тадбир маданият саройи хушовоз хонандалари, дилбар раққосалари томонидан тайёрланган байрамона концерт дастурига уланиб кетди. Унда ижро этилган куй-қўшиқлар, нафис рақслар йиғилганларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDep Тошкент вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    377
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+