Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

03.12.2021, 17:47

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳар бир инсоннинг бахти, камоли бутун жамият равнақининг гарови, деб қаралаётган юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор шахсларга давлатимиз, жамиятимиз томонидан алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

 “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилинганлиги, ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Мазкур сана муносабати билан O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” мавзуида тадбир ташкил этилди.

 - Жамиятимизда ногиронлар дуч келаётган муаммоларни яхшироқ тушуниш, уларни бартараф этиш, қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини янада яхшилашда бундай тадбирларнинг алоҳида ўрни бор, - дейди партия вилоят Кенгаши Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири Холмат Тўраев.

Ногирон сўзи ишлатилганда кўпчиликни кўз олдига моддий ёрдамга муҳтож инсонлар келади. Бироқ, кўзи ожизларга қаратилган эътибор ва ғамхўрлик натижасида улар учун махсус иш ўринлари яратилган. Уларнинг билим олишлари, ўз маънавий дунёсини бойитиши учун вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида китоблар фонди яратилган. Бу ерда бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тадбирларда кўзи ожиз фуқаролар ҳам фаол иштирок этмоқда. Шу ўринда, кутубхонада Бошланғич партия ташкилоти ҳам фаолият олиб бораётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, сана муносабати билан Халқ депутаталри маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари жойлардаги жисмонан имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олдилар. Уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон етказиб берилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов бошчилигидаги партия фаоллари Зомин тумани, “Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини Аржа қишлоғида истиқомат қилувчи 2 гуруҳ ногирони, 84 ёшли ёлғиз яшовчи онахон Янглишой Раҳматова ҳолидан хабар олдилар.

Ташриф давомида онахоннинг хонадонидаги камчиликлар бартараф этилди, унга дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

Ногирон Онахон маслакдошларимизнинг бу эътиборидан мамнун бўлди ҳамда дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик - омонлик, халқимизга фаровонлик тилади.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    157
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+