Депутатлар 42 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва беморлар ҳолидан хабар олишди

04.12.2021, 13:30

Депутатлар 42 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ва беморлар ҳолидан хабар олишди

Халқимизга хос инсонийлик, саховатпешалик ва бағрикенглик 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил этилаётган тадбирларда ўз аксини топмоқда.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар ташаббуси билан Шарқ тонги, Чинор, А.Темур, Сохибкор, Гулпора ва Ғишткўприк маҳаллаларидаги ногиронлиги бўлган шахсларга яхшилик қилиш ва меҳр-саховат улашиш мақсадида хайрия тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирлар давомида 42 нафар ногиронлиги бўлган шахслар, узоқ йилдан буён ётган беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга депутатларнинг совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+