Жомбойдаги “In vitro” лабораториясида тупроқнинг 15 хилдан ортиқ кимёвий кўрсатгичлари таҳлил қилинади

14.12.2021, 10:16

Жомбойдаги “In vitro” лабораториясида тупроқнинг 15 хилдан ортиқ кимёвий кўрсатгичлари таҳлил қилинади

O’zLiDeP Жомбой туман туман Кенгаши томонидан қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тумандаги “In Vitro” МЧЖ қошидаги партия бошланғич ташкилотида “Юрт равнақи, аҳоли фаровонлигини юксалтиришда – қишлоқ хўжалигида инновациянинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Таъкидланганидек, аграр соҳа ривожида инновациянинг ўрни беқиёс. Жомбой туманидаги “SAG AGRO” МЧЖ томонидан 2019 йилда 2.6 млн. АҚШ доллари ҳисобига замонавий “In vitro” лабораторияси барпо этилди ва ишга туширилди.

Ушбу лаборатория учун жами 24 гектар ер ажратиб берилган бўлиб, шундан 0.24 гектар ер майдонида лаборатория, 2 гектар майдонда замонавий иссиқхона қуриб битказилган ва 3 гектар янги иссиқхона қуриш режалаштирилган. Қолган 18 гектардан ортиқ  ер майдонида эса Ўзбекистон Республикасида учрамайдиган 65 хил мевали дарахтлар кўчатлари, оналик материаллари олиб келиниб парвариш қилинмоқда.

Лаборатория энг замонавий жихозлар билан таъминланди. Лабораториянинг 10 дан ортиқ Биотехнолог, агроном ва агрохимик ходимлари Туркия давлатининг Адана вилоятида жойлашган “BETA FIDANCHILIK”, Измир вилоятидаги “IKIZ FIDAN” in vitro лабораторияларида ҳамда Мерсин вилоятининг “ALATA ARASHTIRMA MERKEZI” лабораторияларида малака ошириб қайтдилар.

Лабораторияда Ёнғоқ, Бодом, Шафтоли, Гилосўрик, Нок ва Олма каби мевали дарахтларнинг турли касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган ҳамда қирғоқчиликка чидамли, маҳаллий турли иқлим шароитига мос навларининг клон пайвандтаглари ва пайвандланган кўчатлари етиштирилмоқда.

Лабораторияда 2021 йил баҳор мавсумида 700 минг дона, куз мавсумида эса 1.8 млн дона турли хил мевали дарахтлар пайвандтаглари, пайвандланган кўчатлари  ва манзарали кўчатлар етиштириш кўзда тутилган.

Лаборатория қошида агрокимё ва тупроқшунослик лабораторияси ишга туширилиб уюшма аъзолари томонидан келтирилган тупроқ, сув ва барг намуналари тўлиқ таҳлил қилинмоқда. Мазкур лабораторияда тупроқнинг 15 хилдан ортиқ  кимёвий кўрсатгичлари таҳлил қилинади.

Тадбир якунида партия аъзолари ҳисобланган лаборатория ходимларига партиянинг ташаккурномалари топширилди.                                                                                       

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+