Қуйи бўғиндаги партия фаоллари тақдирланди

14.12.2021, 18:02

Қуйи бўғиндаги партия фаоллари тақдирланди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши фаоллари Қўшработ туманининг Зармитан, Ғужумсой конлари, 4 - Ним станция участкаси, 10-сонли автобаза ва Жанубий кон бошқармасига қарашли 4-гидрометаллургия заводи  қошидаги партия бошланғич ташкилотларида бўлишди.

Учрашувларда партия фаоллари Президентивнинг лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳияти ва партия дастурий мақсад ва вазифаларининг тарғиботи, тадбиркорликни ривожлантиришга оид қабул қилинган қарор ва фармонлар борасида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Унда O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Илҳом Ботиров мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида гапириб, яқинда бўлиб ўтган Президент сайловида фаол иштирок этган партия фаолларига ташаккурномалар ва эсталик совғаларини топширди.

Шунингдек тадбирда 30 ортиқ корхонанинг ишчи-ходимлари сиёсий ташкилот сафига кириш истагини билдиришди. Заводнинг 15 нафарга яқин ходимлари партия сафига қабул қилинди.

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    853
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+