Депутат ташаббуси билан светофор ўрнатилди

15.12.2021, 15:25

Депутат ташаббуси билан светофор ўрнатилди

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси  Дилором Атаевага “Шодлик” маҳалласининг Катта Жайҳун кўчаси  аҳолиси томонидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда Жайхун ҳамда Ал-Хоразмий кўчалари билан кесишган йўлга светофор ўрнатиш бўйича халқ вакилдан амалий ёрдам бериш сўралган.

Мурожаат юзасидан депутат муаммони жойига бориб ўрганди.                            Аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Бу катта йўл туташувида светофор йўқлиги аҳоли ва болаларнинг йўлдан кесиб ўтишида қийинчиликлар туғдирмоқда.

Депутат бу масалани ижобий ҳал қилиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокимига ва тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди. Халқ вакилининг ҳаракатлари бекор кетмади. Жайхун ҳамда Ал-Хоразмий кўчалари билан кесишган йўлга светофор ўрнатилди. Сайловчилар ушбу  муаммога ижобий ечим топилганидан мамнун бўлишди.

Шарифа Хажиева,

O'zLiDeP Урганч шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    252
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+