Соғлом турмуш - соғлом келажак

16.12.2021, 15:40

Соғлом турмуш - соғлом келажак

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” ҳамкорлигида Гулистон тиббиёт коллежида ана шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Соғлом турмушни ташкил этишни ҳамма ўз назарида тушунади. Кўпчилик яхши еб-ичиш, яхши шароитда яшаш, яхши кийинишни соғлом турмуш тарзи деб тушуниши сир эмас. Бироқ маънавият, маданият, маърифат-турмушимизни фаровон қилиши учун асос эканлигини талабаларга эслатиш учун ҳам бу тадбирни ўтказишни ният қилгандик. Албатта шу хислатлар мавжуд бўлган инсоннинг келажаги ҳам соғлом бўлиши тайин.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Баҳор Холбекова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Сирдарё вилоят мусиқали драма театри актрисаси Мавлуда Маматтиллаохуновалар иштирок этди.

Сирдарё вилоят театри яқинда бўлиб ўтган МДҲ ва Болтиқбўйи давлатлари ўртасида ўтказилган “Ёшлар театри фестивали”да Чингиз Айтматов асари “Момо ер” спектакли билан қатнашди. Республика бўйича фақат Сирдарё вилоят театри иштирок этди ва фестивалда 1-ўринни эгалади. Энди жамоа “Момо ер” спектаклини Россияда намойиш этишади.

Мавлуда Маматтиллаохунова “Момо ер” спектаклидан Тўлғаной  ва “Нодирабегим” спектаклидан Нодирабегим ролидан монолог ўқиди. Талабалар диққати бир зум саҳнада жам бўлди. Ҳаммани ўзига жалб қилган Тўлғоной образи тимсоли гавдаланди. Турмуш ўртоғи ва уч фарзандидан айрилган аёл фарёди урушнинг нидоси эди. Бир зум тин олган даврада қарсак янгради. Бу шукроналикка олқиш эди.

Тадбир якунида иштирокчиларга ЎзЛиДеП вилоят Кенгашининг “Аёллар қаноти” бўлими бошлиғи Насиба Рустамова ва “Ёшлар билан ишлаш” бўлими бошлиғи Хусан Жабборовлар партия номидан совғаларни топширди.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    308
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+