Сурхондарёлик депутат муҳтожларни қўлламоқда

16.12.2021, 11:53

Сурхондарёлик депутат муҳтожларни қўлламоқда

“Депутатлар жим, сессияларда қўл кўтаришдан бошқасини билмайди”, мазмундаги гап-сўзларни тез-тез эшитамиз. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, айрим ўз ваколатидан фойдалана олмаётган сусткашлар ҳам бордир. Бироқ, кўпчиликка ёрдам қўлини чўзаётган депутатларимиз ҳам йўқ эмас.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Б.Қодировнинг саховатли ишларини бунга мисол қилиб келтира оламиз. Термиз шаҳридаги «Жўйижангал» маҳалласида кам таъминланган оилалар ҳам бор. Депутат маҳалла раиси ва оқсоқоллари билан суҳбатлашгач, 25 та хонадон вакилига моддий ёрдам, 23 та хонадонга эса гўшт маҳсулотлари ҳомийлик асосида тарқатилишига кўмаклашди.

Бундан ташқари, маҳалладаги 5 та оилага 20 тадан парранда ҳам олиб берилди. Кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйини ўтказиш учун қилинган ҳомийлик ёрдами эса жажжи болажонлар ва уларнинг ота-оналарини қувонтирди.

— Ўғлим неча йил тайёрланиб, ўтган йили ўз билими билан олий ўқув юртига шартнома асосида ўқишга кирганди, — дейди шу маҳаллада яшовчи Шахноза Шерназарова. — Аммо, контракт пулини тўлашга бироз қийналиб қолдик. Шукрки, депутат Б.Қодировнинг ёрдами билан шартнома пулининг ўн миллион сўм миқдори тўлаб берилди. Бу бизга анча катта ёрдам бўлди.

— Жигар хасталиги билан оғриганимга анча бўлди, — дейди Жарқўрғон тумани «Янги қишлоқ» маҳалласида яшовчи Б.Нормўминова. — Даволанишим учун бироз қўлимиз калталик қилаётганди. Аҳволимдан хабар олган депутат ёрдамчиси даволанишим учун моддий ёрдам пули ҳам бериб кетди. Бу пулларни энди соғлигимни тиклашим учун сарфлайман. Шундай саховатли депутатларимиз борлигидан миннатдорман.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матубот хизмати

  • Кўрилди
    240
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+